Али Отажоновнинг “Дилноза” исмли мухлислари кўпайишига сабаб бор...

Сана: 26.08.2014 5933 қайноқ

Отажоновлар сулоласи вакили Али Отажонов нафақат ўз қўшиқлари билан, балки фильмларда ижро этган роллари билан ҳам ўз мухлисларига эга бўлиб келмоқда. Бугун "Ўзбегим таронаси" радиоси тингловчилари учун туҳфа бўлган хонанданинг янги қўшиғи "Дилноза", деб номланади. 

Қўшиқнинг мант ва мусиқаси муаллифи Жамшид Уразметов бўлиб, оранжировкани Жамшид Абдуназаров амалга оширган. 

 

 

Премьера дастурида меҳмон бўлган Али Отажонов Раъно Алимованинг барча саволларига жавоб бериб, қўшиқ ва унга ишланган клип ҳақида маълумотлар берди. Тарона эфирда янграганидан сўнг тингловчилар жонли эфирда боғланиб ўз фикрларини билдиришди. Айниқса, Дилноза исмли қизларга манзур бўлган бу қўшиқ хонанданинг мухлислари кўпайишига сабабчи бўлади, десак муболаға бўлмайди.

 

 

"Дилноза" қўшиғи учун клипга кинорежиссёр Дурдона Тўлаганова режиссёрлик қилган бўлса, операторлик ишларини Жонрид Сагдиев амалга оширди. Клип сюжети бугунги кундаги ёшлар ҳаётидан олинган бўлиб, ранг-баранг тасвирларда воқеалар акс этади. Бу қўшиқга олинган видеоклипни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol