Шерзод Бин қиш фаслини ёзги кийимларда ўтказади.

Сана: 26.12.2013 6204

Шерзод Бин қиш фаслини ёзги кийимларда ўтказади.

Қиш мавсумининг совуқ кунларида иложи борича қават-қават кийинамиз. Қалпоқ, қўлпоқ, пайпоқ соғ-саломат бўлишимиз учун жуда зарур.

Аммо Шерзод Бинга уларнинг кераги йўқ кўринади. Керак бўлганида паға-паға қор ёғиб турганида ёзги оппоқ кийимда, леон шимларда кўчада турармиди... аммо буннинг бошқа сабаби бор. Шерзод Улуғбек Раҳматуллаевнинг клипида суратга тушаман дея “муздеккина” вазиятда бардошли бўлди. Аммо ишдан сўнг дори ичиб, ўраниб ётишига тўғри келгани ижодкорнинг шамоллаб қолганидан далолат беради. “Нега маъюссан?” қўшиғига Темур Пиримқулов режиссёрлигида тасвирга олинган видеоклип Улуғбек Раҳматуллаевнинг ижодида янгилик экани маълум бўлди. Ҳали бунақаси бўлмаган, дейишяпти ижодкорлар. Романтик онларга бой клип тайёр бўлаверсин, баҳо бериш муҳлислардан. Айтгандай, Шерзод Бин секинлаштирилган кадрда суратга тушишни орзу қилган экан. Мазкур клипда истаги амалга ошганлигидан жуда ҳурсандмиз. Шодланишингизга сабабчи бўладиган янгиликлар popcorn.uz сайтида.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol