Шахзодадан “Dj Abdulla” номли кутилган премьерани қарши олинг!

Сана: 21.08.2014 6179 қайноқ

Бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси тўлқинида мафтункор Шахзода томонидан куйланган “Dj Abdulla” қўшиғининг премьераси бўлиб ўтди. Қувноқ оҳангдаги мазкур тарона рус тилида бўлиб, қўшиқ матни Лаймонс Жюлпа томонидан ёзилган.

  

Мусиқа эса руминиялик бастакор Калин Морару томонидан басталанган. Шуни ҳам айтиш жоизки, бу Шахзоданинг Калин Морару билан илк ижодий иши эмас. Улар бундан аввал ҳам биргаликда кўплаб хит тароналарни яратишган. Жумладан, биз севиб тинглайдиган “Тошкент кўчалари”, “Қўллар тепага”, “Айт”, “Қайнона” қўшиқларининг куйлари ҳам ана шу композиторга тегишли. 

“Dj Abdulla” таронасини мафтункор Шахзоданинг мухлислари жуда илиқ кутиб олдилар. Зеро, эстрадамизнинг ёрқин вакиласи доимо ижодий изланишда бўлиб, фақат оммабоп ва хит тароналар тақдим этишга ҳаракат қилади. Ишдан, уй юмушларидан чарчаган инсонларга кўтаринки кайфият улашиб, рақсга чорлайдиган ушбу янги тарона ҳам мухлислар қалбидан жой олишига ишонамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol