PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

Отабек Муталхўжаевнинг автомобилини тортиб олишдими?

Сана: 25.12.2013 1824

Отабек Муталхўжаевнинг автомобилини тортиб олишдими?

Ҳабарингиз бор, 15 декабрдан 15 январга қадар Республикамизда йўл ҳаракати ҳавфсизлиги ойлиги ўтказиляпти.

Байрам арафасида руль бошқарувидагилар турли хил қизиқарли вазиятларга дуч келади. Кимдир йўлда эски қадрдонини учратади, ким бирор буюмини йўқотади. Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Отабек Муталхўжаев ҳам автомобилини қўлдан бой берай дебди. Хонанда водийдаги сафаридан қайтаётиб, харид учун дўконга кириб кетибди.

Отабек Муталхўжаевнинг автомобилини тортиб олишдими?

Чиқиб не кўзлар билан қараса, ДАН ҳодимлари автомобилини эвакуаторга ортишаётган экан. Автомобилсиз кетма-кет Янги йил тадбирларига қандай боришига боши қотган Отабек ДАН ҳодимларига қоидаларга амал қилганини исботлай кетибди. Йўл қоидаларини назорат қилувчилар “Эл эътиборидаги одам ҳам қоидаларни бузадими, ахир ҳаммага намуна бўлишингиз керак”, - дея ижодкорга дакки бера бошлагач, хонанданинг жаҳли чиқиб, суҳбатдошлари билан тортиша бошлабди.

Отабек Муталхўжаевнинг автомобилини тортиб олишдими?

Йўл ҳаракати қоидаларини ҳеч бузмайдиган инсоннинг жиғибийрон бўлишини тушуниш мумкин. Тортишув авжига чиққанида эса телевидение ҳодимлари бу вазият уюштирилганини маълум қилиб, Отабек Муталхўжаевнинг қалбига бироз таскин -тасалли бағишлашибди. Янги йил ана шундай кутилмаган воқеаларга бой. Дарвоқе, кутилмаган совғаларга ҳам. Севимли ижодкордан янги таронани 2014 йилнинг Январь ойида қабул этасиз. “Эй ёр” деб номланган қўшиқнинг сўзларию мусиқаси Сиёвуш Рамазонов қаламига мансуб. Шўх-шодон наволар мужассам тароналар сизни рақс майдончасига чорлаб, завқ бағишлайверсин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol