Далердан муҳаббатга йўғрилган тарона ва клип премьераси

Сана: 08.08.2014 5058 қайноқ

Ёш бўлишига қарамасдан ижод борасида кўзга кўринган хонандалар билан тенгма-тенг меҳнат қилаётган ва айниқса, видеоклиплари орқали кўплаб мухлислар қалбидан жой олган Далер янги ижод намунасини тақдим этди. 

“Чакки чакки” дея номланган қўшиқнинг премьераси учун шахсан Далернинг ўзи “Ўзбегим Таронаси” радиосига ташриф буюрди.

Далердан муҳаббатга йўғрилган тарона ва клип премьераси

Бироз ҳаяжондалигини билдирган ёш хонанда бошловчи билан бўлган суҳбат давомида бир қатор янгиликлар билан бўлишди. 

Далердан муҳаббатга йўғрилган тарона ва клип премьераси

Нодир Азимов матни асосида ёзилган қўшиқнинг мусиқасини Фарруҳ Бадалбоев басталади. Аранжировкаси эса Жасур Бадалбоев томонидан тайёрланди.

Далердан муҳаббатга йўғрилган тарона ва клип премьераси

Қўшиқ янграб бўлгач, тингловчилар томонидан билдирилган ижобий фикрлар ва эзгу ниятлар жо бўлган дил изҳорлари Далер ҳаяжонини йўқолишига сабаб бўлди. 

Далердан муҳаббатга йўғрилган тарона ва клип премьераси

Бу қўшиққа клип ҳам суратга олинган. Мазкур клипни суратга олиш учун Далер маҳоратли клипмейкер Тимур Примқулов билан Дубай шаҳрига бориб келди.

Далердан муҳаббатга йўғрилган тарона ва клип премьераси

Айнан ушбу шаҳарда суратга олинган видеода бетакрор табиат манзараси гўзал тарзда ифодаланган. Бу эса томошабин кўзини қувнатиши ва кайфиятини кўтариши, шубҳасиз. Клипни томоша қилиб, унга муносиб баҳо беринг!  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol