Улуғбек Раҳматуллаев вилоятлар бўйлаб концерт дастурларини тақдим этмоқда

Сана: 23.07.2014 4633

Ёз мавсумида ҳам тиним билмаётган Улуғбек Раҳматуллаев минглаб мухлисларини хушнуд этиш мақсадида вилоятлар бўйлаб гастроль сафарини олиб бормоқда. 

Яқиндагина Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги стадионда Улуғбек Раҳматуллаевнинг яккахон концерти аншлаг тарзда ўтказилди.

Улуғбек Раҳматуллаев вилоятлар бўйлаб концерт дастурларини тақдим этмоқда

Аслида ташкилотчилар концерт дастурининг бу даражада шов-шувларга сабаб бўлишини кутмаган экан. Сабаби стадионга 10 минг мухлис ташриф буюрган бўлса, яна 3 мингга яқин мухлис стадионга киролмай, ташқарида Улуғбек Раҳматуллаев қўшиқларидан баҳраманд бўлишган.

Улуғбек Раҳматуллаев вилоятлар бўйлаб концерт дастурларини тақдим этмоқда

Бу албатта хонанданинг ютуғи дейиш мумкин. Мазкур концерт дастуридан олинган эксклюзив фотосуратлар эътиборингизга ҳавола этилади. 

Улуғбек Раҳматуллаев вилоятлар бўйлаб концерт дастурларини тақдим этмоқда

Улуғбек Раҳматуллаев ўзининг вилоятлар бўйлаб концерт дастурларида доимо ёш хонандаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида меҳмон сифатида таклиф этади.

Улуғбек Раҳматуллаев вилоятлар бўйлаб концерт дастурларини тақдим этмоқда

Бу анъанага содиқ қолган Улуғбек Раҳматуллаев бу сафар Ботир Яминовни таклиф этди. Ботир Яминов ҳам ўзининг бир неча қўшиқлари билан иштирок этиб, йиғилган мухлисларни хушнуд этди. 

Улуғбек Раҳматуллаев вилоятлар бўйлаб концерт дастурларини тақдим этмоқда

Олдинда Улуғбек Раҳматуллаевнинг яккахон концертлари давом этади. Уларнинг барчаси шу тарзда омадли ўтишини тилаб қоламиз.  

Улуғбек Раҳматуллаев вилоятлар бўйлаб концерт дастурларини тақдим этмоқда

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol