Виа Мароканд ва Зиёдадан дуэт тарона ва клип премьераси

Сана: 28.02.2019 2671 қайноқ

Виа Мароканд ва Зиёдадан дуэт тарона ва  клип премьераси

 

29, 30 март кунлари "Халқлар дўстлиги" санъат саройида бўлиб ўтадиган илк яккахон концерт дастурига қизғин тайёргарлик олиб бораётган Виа Мароканд ижодкорлари, мухлислари эътиборига янги дуэт таронаси ва унга ишланган видеоклипини тақдим қилишди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда билан куйланган мусиқий асар "Қўшнилар" деб номланган бўлиб, мазкур ижод намунаси билан доимгидек томошабинларни ҳайратлантира олишди. Тарона Ҳамдам Собиров ва Дониёр Аҳмедов билан ҳамкорликда ёзилган. Клип режиссёри эса Жавлон Шодмонов. Тасвирчи Ёдгор Носиров. Клипда хонандалар билан бирга Алишер Узоқов ҳам бош роллардан бирини ижро қилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol