Жаҳонгир.уз режиссёрликда ўзини синаб кўришни бошлади

Сана: 21.12.2013 3205

Жаҳонгир.уз режиссёрликда ўзини синаб кўришни бошлади

Бастакор ҳамда ҳонанда Жахонгир.уз iPhone эгалари учун ўзининг дастурини яратган. Apple Store орқали юклаб олишингиз мумукин бўлган ушбу мусиқий альбом кўринишдаги дастур ҳар йили янгиланади.

Янги романтик оҳангларни тинглашни истаганлар дастурнинг янгиланган турини февраль ойида юклаб олишлари мумкин бўлади. Бу борада нақд 3 та альбом тайёрлаган Жаҳонгир.уз айни вақтда Лейли тахаллуси билан ижод қилаётган ҳонанда билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Лейлига нафақат қўшиқ яратишда, балки альбом тайёрлашда ҳам ўзининг профессионал ёрдамини кўрсатаётган Жаҳонгир.уз режиссёрликда ҳам ўзини синаб кўряпди. Лейлининг қўшиғига ишланган клипда бош режиссёр айнан Жаҳонгир.уз экан.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol