Шахзода мухлислари учун янги тухфа тайёрламокда

Сана: 02.07.2014 5818 қайноқ

Эстрадамизнинг мафтункор ва ёқимли овоз соҳибаси Шаҳзоданинг илк марта концерт дастурида янграган “Шунчаки” номли таронасига шу кунларда видео суратга олинмоқда. 

Бу қўшиқ аллақачон кўплаб мухлислар дилидан жой олишга улгурган.

Шахзода мухлислари учун янги тухфа тайёрламокда

Севги-муҳаббат тараннум этилган тарона учун айнан қўшиқ мавзусига монанд видео тасвирга олинди. 3 кун давомида клипнинг сюжет қисми суратга олинди. Тошкент шаҳри ва вилоятида олиб борилган тасвирга олиш ишларига Акром Шоҳназаров режиссёрлик қилди.

Шахзода мухлислари учун янги тухфа тайёрламокда

Операторлик вазифасини эса Беҳзод Пўлатов бажармоқда. Бу ижодкорларни кўпчилик “Юрак йиғлар” фильми орқали яхши танишади. 

Шахзода мухлислари учун янги тухфа тайёрламокда

 Шахзода мухлислари учун янги тухфа тайёрламокда

Видеонинг сценарийсига кўра, бугунги кунда ёшлар ҳаёти акс этган бўлиб, клип чуқур фалсафий маънога эга ҳамда тарбиявий аҳамиятга эгалиги билан ҳам томошабинни ўзига жалб эта олади. Шахзода мухлислари учун янги тухфа тайёрламокда

Шахзода мухлислари учун янги тухфа тайёрламокда

Клипдаги турли мураккаб ҳолатларни актёрлар маҳорат билан ижро этишди.  Турли вазиятларга бой суратга олиш жараёнидан олинган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Шахзода мухлислари учун янги тухфа тайёрламокда

 Шахзода мухлислари учун янги тухфа тайёрламокда

Клипнинг трек қисми ҳам ўзгача йўналишда тасвирга олинди. Трек қисмида Шаҳзода Тошкент шаҳридан Тошкент вилояти томон йўл олди. Оддий машинада эмас, балки электрпоездда.

Шахзода мухлислари учун янги тухфа тайёрламокда

 Шахзода мухлислари учун янги тухфа тайёрламокда

Тошкент-Хожикент йўналишида ҳаракатланувчи тез юрар поездда суратга олинган видео йўл давомида, яъни поезд ҳаракати давомида тасвирга олинди.

Шахзода мухлислари учун янги тухфа тайёрламокда

 Шахзода мухлислари учун янги тухфа тайёрламокда

Бундай видео нафақат Шаҳзода ижодида, балки ўзбек эстрадаси юлдузлари ижодида кузатилмаган десак муболаға бўлмайди. Акром Шоҳназаров ва Беҳзод Пўлатов 2 соатлик масофа давомида суратга олиш ишларини тўлиқ тугатишга ҳаракат қилишди ва бунинг уддасидан чиқишди. 

Шахзода мухлислари учун янги тухфа тайёрламокда

Шахзода мухлислари учун янги тухфа тайёрламокда

Натижани эса яқин кунларда баҳолашингиз мумкин.

Шахзода мухлислари учун янги тухфа тайёрламокда

Шахзода мухлислари учун янги тухфа тайёрламокда

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol