Шоҳруҳхондан янги клип премьераси

Сана: 18.06.2014 6988 қайноқ

Кутилмаган сюжет, кутилмаган ғоя, Шоҳруҳхонга оталик ярашибди... Шоҳруҳхоннинг янги ремикс талқиндаги “Менинг қўшиғим” клипини томоша қилгач, ана шундай хулосага келишингиз мумкин. 

Ушбу клип суратга олиш жараёни ҳақида маълумот бергандик ва ваъдага мувофиқ бугун сайтимиз орқали янги клипнинг премьерасини тақдим этамиз. 

Ушбу клип сюжети мухлисларни қизиқтириб қўйиши аниқ, сабаби оилавий мавзу, кундалик ҳаётда учраши мумкин бўлган сюжет ўзгача йўналишда талқин этилган. Оилада эр ва хотиннинг ўзаро муносабатини кўриб, лабингизга табассум югуради. 

Бош ролларни Шоҳруҳхоннинг ўзи ва асал Шодиева талқин этган бўлса, клипдаги оилавий жуфтлик жуда бир-бирига мос эканлигига видеони томоша қилсангиз ўзингиз ҳам амин бўласиз.

Шоҳруҳхон бежизга оила мавзусини танламаган бўлса ажаб эмас. Сабаби бу йил кўпчиликнинг севимли хонандаси бўлган Шоҳруҳхон бўйдоқлик билан хайрлашишни мақсад қилган. Ҳозирча бу ҳақда аниқ маълумотлар сир сақланмоқда. Шундай бўлса-да, янги ижод намунаси унга ота бўлиш ярашишини исботлади. Беғубор туйғуларга бой ва юқори кайфият бағш этувчи клипни сайтимиз орқали томоша қилинг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol