Отабек Муталхўжаев клип суратга олиш жараёнида ёнғин ичида қолди

Сана: 11.06.2014 1712

Шу кунларда деярли барча радиолар орқали жаранг сочаётган “Акс садо” таронаси ижрочиси хонанда Отабек Муталхўжаев айнан ушбу қўшиғига клип суратга олиш ишлари бошлангани ҳақида хабар бергандик. 

2 кун давом этган суратга олиш ишларининг биринчи кунида сюжет қисми суратга олинган бўлса, иккинчи кунида трек қисми суратга олинди. Айнан шу куни ФАВҚУЛОТДА ҲОЛАТ рўй берди.

Отабек Муталхўжаев клип суратга олиш жараёнида ёнғин ичида қолди

Шуҳрат Мавлонов суратга олган видеоклипда “Акс садо” жумласи оловли тарзда намоён бўлиши режалаштирилганди. 

Отабек Муталхўжаев клип суратга олиш жараёнида ёнғин ичида қолди

Бунинг учун тахтадан ясалган декорация ҳам тайёрланиб, у эса олов билан қопланиши керак эди. Бироқ шу вақтда олов ёқаётган Отабек Муталхўжаев аланга ичида қолиб кетди. 

Отабек Муталхўжаев клип суратга олиш жараёнида ёнғин ичида қолди

Суратга олиш ишида қатнашган гуруҳ аъзолари дарҳол хонандани олов ичидан олиб чиқишди. Бу жараён эса камерага муҳрланган.

Отабек Муталхўжаев клип суратга олиш жараёнида ёнғин ичида қолди

Ана шу лавҳа сайтимизга жойлаштирилган ва бу фавқулотда ҳолат тасвирига ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин. 

Отабек Муталхўжаев клип суратга олиш жараёнида ёнғин ичида қолди

Суратга олиш режасига эса шу тариқа ўзгартириш киритилди. Сабаби ана шу саҳна тасвири олиб ташланди. Тез кунларда тайёр бўлиши ваъда қилинган клип биринчилардан сайтимиз орқали премьера қилинади.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol