Улуғбек Раҳматуллаевдан узоқ кутилган тарона премьераси

Сана: 28.05.2014 5840 қайноқ

Улуғбек Раҳматуллаев қўшиқ ёзишда аввало унинг матнига алоҳида эътибор беришини яхши биламиз. Янги ижод намунаси ҳам узоқ вақт ичида ёзилди. Сабаб эса матн...

Инсонлар қалбига етиб бориб, ўз ўрнини эгаллаши учун таъсирчан муҳаббат қиссаси тайёрлаш анча мураккаб кечиб, кўп вақт талаб қилди. Улуғбек Раҳматуллаев учун ўзгача йўналишдаги тарона “Кабутарлар” дея номланиб, бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси ва сайтимиз орқали премьера қилинмоқда. 

Қўшиқ матни Алишер Таир қаламига мансуб, шунингдек у тарона мусиқасини ҳам басталаган. Аранжировка эса Насруллоҳ томонидан тайёрланган. 

Азалдан кабутарлар севги-муҳаббат элчиси сифатида талқин этиб келинади. Улуғбек Раҳматуллаев ижод намунасида ҳам кабутарлар икки севишган қалбни ўзаро боғловчи муҳим аҳамиятга эгалиги талқин этилади. 

Мазкур қўшиққа машҳур ва маҳоратли клипмейкер Ёдгор Носиров радиобошловчи Жамшид Хожиниёзов ғояси асосида видеоклип суратга олмоқда. Яқин кунлар ичида бу жараён ҳақида батафсил маълумот берамиз. 

Олтин куз фаслида Улуғбек Раҳматуллаев навбатдаги яккахон концертини ўтказишни режалаштирмоқда. Мазкур концерт дастурига хонанда ҳозирданоқ тайёргарлик ишларини бошлаган. Улуғбек Раҳматуллаевнинг айтишича, мазкур концерт дастурига хонанданинг ўзи тинимсиз тайёргарлик кўрмоқда ва дастурга масъулият билан ёндошмоқда. Ҳар бир тайёргарлик ва ушбу жараён ҳақида сайтимизда бевосита маълум қилиб борамиз. 

Улуғбек Раҳматуллаев ижоди билан боғлиқ яна бир муҳим янгилик. Хонанда оммалашган тароналарини рус тилида ҳам куйлаб, русийзабон мухлисларини ҳам хушнуд этиб келмоқда. Рус тилида куйланган тароналари эса нафақат Ўзбекистонда, балки чет давлатларда ҳам машҳурликка эришмоқда. Хусусан, “Скучаю” қўшиғи Украинада айниқса машҳур бўлиб, ёшлар хиргояси ижтимоий тармоқларда кенг оммалашиб кетди. Бу эса Улуғбек Раҳматуллаевнинг ютуғи дейиш мумкин. Янги тақдим этилган “Кабутарлар” таронаси ҳам мана шундай муваффақият келтиришига тилакдошмиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol