“ТЎМАРИС”ДАН ИЛК ВИДЕОКЛИП ПРЕМЬЕРАСИ

Сана: 21.05.2014 6569 қайноқ

Илгари ҳам актриса Замира Бешимова “Тўмарис” номли қизлардан ташкил топган рок йўналишидаги гуруҳ тузиб, янги қўшиқлар ва видеоклип устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Эндиликда, “Гуноҳ қилма” таронасига ишланган илк видеоклипни экслюзив тарзда қабул қилинг. Икром али Режиссёрлигида суратга олинган мазкур видеоклип қизиқарли воқеаларга ниҳоятда бой. Гарчан трек йўналишида суратга олинган бўлсада, бир зумгада зерикишга ҳожат қолмайди. Марҳамат, сайтимизда премьера қилинган “Тўмарис” гуруҳининг “Гуноҳ қилма” видеоклипини биринчилар қаторида томоша қилинг. Шуни ҳам ёдда тутингки, бу гуруҳнинг биринчи ижодий маҳсули ҳисобланади. 

“ТЎМАРИС”ДАН ИЛК ВИДЕОКЛИП ПРЕМЬЕРАСИ

Дарвоқе, гуруҳнинг солисти Замира Бешимова айни дамда янги фильмда ҳам суратга тушмоқда. Дилшод Аҳмедов режиссёрлигида “Тўқликка шўхлик”нинг давоми суратга олинаётган фильмда актриса бош рольни ижро этяпти. Ёқуб Аҳмедов ҳамда Ойдин Юсуповалар ҳам бош рольда намоён бўлишади.

“ТЎМАРИС”ДАН ИЛК ВИДЕОКЛИП ПРЕМЬЕРАСИ

 “ТЎМАРИС”ДАН ИЛК ВИДЕОКЛИП ПРЕМЬЕРАСИ

 “ТЎМАРИС”ДАН ИЛК ВИДЕОКЛИП ПРЕМЬЕРАСИ

Айтганча, “Тўмарис” яқинда яна бир янги клипни тақдим этиш арафасида. Ҳозирча номи сир тутилаётган янги видеоклип ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol