Миржон Ашрапов озарбайжонлик хонанда Элнур Валех билан дуэт куйлади

Сана: 15.05.2014 2843

Хабарингиз бор, эстрада оламига энди қадам босган ёш ва умидли хонанда Миржон Ашраповнинг илк таронаси ва клипи сайтимиз орқали тақдим этилганди. 

Биринчи қўшиғини Элнур Валех ижодидан илҳомланган ҳолда тақдим этган Миржон Ашрапов озарбайжонлик ижрочининг ўзи билан ҳам дуэт куйлашга мушарраф бўлди. Элнур Валехни мухлислар ҳамон барча учун севимли бўлган “Шики шики баба” таронаси орқали яхши танишади. Ҳозирча қўшиқ номи сир сақланмоқда. Куни кеча “Ўзбекфильм” павильонларидан бирида мазкур дуэтга видеоклип ҳам суратга олинди. Сайтимиз жамоаси суратга олиш ишларида бевосита иштирок этди. Дилмурод Турдибоев режиссёрлигида тайёрланадиган клип трек йўналишида бўлиши маълум бўлди. 

Суратга олиш ишларида қатнашиш учун шахсан Элнур Валехнинг ўзи ҳам юртимизга ташриф буюрди. Мазкур дуэтга ишланган видеоклип тез кунларда тайёр бўлиб, 20-май куни пойтахтимиздаги кўнгилочар масканлардан бирида тантанали тақдимот маросими ҳам ташкил этилади. Миржон Ашраповнинг продюссери Фаррух Бадалбоевнинг маълум қилишича, мазкур гала премьерада Элнур Валехнинг ўзи ҳам иштирок этади. 

Ҳозирча эса суратга олиш жараёнидан олинган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol