РАЙҲОННИНГ ИНТИҚЛИК БИЛАН КУТГАН ДАМЛАРИ

Сана: 14.05.2014 4602

Айни пайтда оналик бахтига мушарраф бўлган латофатли хонанда Райҳон қизғин ижод палласини ҳам давом этириб келмоқда. Бунинг қайноқ намуналаридан бири сифатида “Асалим мани” деб номланган янги таронасини айтиш мумкин.

14 май куни соат 18:20 да “Ўзбегим таронаси” радиосида биринчилар қаторида “Асалим мани” номли таронасининг премьераси бўлиб ўтди. Мазкур қувноқ ва юқори кайфият бахш этувчи қўшиқни тингловчилар қандай қабул қилиб олишганлиги ҳақида ҳикоя қилишдан, аввал, таронанинг яралиши ҳақида маълумот берсак. Қўшиқ матни Зуҳрага, аранжровкаси Зафар Нодировга тегишли. Унинг мусиқасини эса хонанданинг ўзи яратган. 

РАЙҲОННИНГ ИНТИҚЛИК БИЛАН КУТГАН ДАМЛАРИ 

Шундай қилиб интиқлик билан кутилган премьерадан сўнг радиога қўнғироқ қилган кўп сонли муҳлислар қўшиққа энг юқори баҳони беришар экан ширин тилакларини ҳам изҳор этишди.

РАЙҲОННИНГ ИНТИҚЛИК БИЛАН КУТГАН ДАМЛАРИ

Айниқса, оналик бахти билан эришгани фарзандларининг бахту камолини кўришдек лазатли дамларни истаб, илиқ тилакларни кетма-кет равишда йўллашди.

РАЙҲОННИНГ ИНТИҚЛИК БИЛАН КУТГАН ДАМЛАРИ

Биз ҳам ўз навбатида хонанда Райҳонни интиқлик билан кутилган оналик бахти, қувончи ва шодлиги билан сайтимиз номидан табриклаб, жажи ширинтой эгизакларга соғлиқ, узоқ умр ва паҳлавон бола бўлиб улғайишига тилакдошмиз.

РАЙҲОННИНГ ИНТИҚЛИК БИЛАН КУТГАН ДАМЛАРИ

Айтганча, яқин кунлар ичида “Асалим мани” таронасига суратга олинган клип ҳам деярли тайёр ҳолатга келган. Тез кунлар ичида биринчилар қаторида сайтимиз орқали мазкур видеоклипдан баҳраманд бўласиз. Бизни кузатишда давом этинг. 

РАЙҲОННИНГ ИНТИҚЛИК БИЛАН КУТГАН ДАМЛАРИ

 РАЙҲОННИНГ ИНТИҚЛИК БИЛАН КУТГАН ДАМЛАРИ

 РАЙҲОННИНГ ИНТИҚЛИК БИЛАН КУТГАН ДАМЛАРИ

 РАЙҲОННИНГ ИНТИҚЛИК БИЛАН КУТГАН ДАМЛАРИ

 РАЙҲОННИНГ ИНТИҚЛИК БИЛАН КУТГАН ДАМЛАРИ

Марҳамат, сиз ҳам янги таронадан баҳраманд бўлинг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol