Лола янада нафис кўринишда суратга олиш ишларини якунлади

Сана: 11.05.2014 5951 қайноқ

Эстрадамизнинг латофатли ҳонандаси, баҳор қизи - Лола "Жоним айт" номли қўшиғига видеоклип суратга олишнинг ниҳоят сўнгги куни ҳам якунланди. Сўнгги финал куни нафақат ижодкорлар учун, балки биз учун ҳам қизиқарли кечди...

Суратга олиш жараёнидан олинган фотосуратлардан кўриб турганингиздек, сўнгги кунида клипнинг трек лавҳалари тасвирга олинди. 

Лола билан меҳнат қилган унинг ижодий жамоаси нафақат профессионаллиги билан, балки қувноқлиги билан ҳам эътиборимизни тортди.

Суратга олиш жараёнида юз берган бир қатор қизиқарли воқеалар ижодий жараёнда ҳаво ҳароратининг юқорилигини сездирмади.

Хусусан, Лоланинг ўзи ҳам сайтимиз орқали у билан ҳамкорлик қилган ижодкорларга миннатдорлик билдирди.

 

Суратга олиш жараёнида яна бир жиҳат эътиборимизни тортди. 

Яхши биламизки, Лола аслида эстрадамизда ўзининг нозик диди ва бежирим либослари билан доимо эътиборда бўлиб келган. У танлаган ҳар қандай услубдаги либос ўзига ярашади. Бироқ суратга олиш жараёнида кийган либоси кўриб турганингиздек, умуман ўзгача, яъни баҳор каби нафис ва тан олиш керак ноодатий. 

Бу либос ҳақида Лоладан сўраганимизда, жилмайиб, бироз сукут сақлаганидан сўнг, аслида либос ҳақидаги маълумот барчамиз учун кутилмаган бўлишини маълум қилди. Шу билан бирга бу кўйлак ҳеч қандай чет эл дизайнери ёки брендига хос эмаслигини ва доимий ҳамкорлик қиладиган ўзбек дизайнерларга ҳам тегишли эмаслиги айтганида, қизиқишимиз янада ортди. Лола тез кунларда бу ҳақда албатта, биринчи бўлиб бизга маълум қилишга ваъда берди. Нима ҳам дердик, энди фақат кутамиз...

Тез кунларда эса Лоланинг янги "Жоним айт" видеоклипи тайёр ҳолда эътиборингизга ҳавола этилади. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol