Шаҳзода ва Дилмурод Мусаевдан янги ўзбекона миллий дуэт

Сана: 08.05.2014 6502 қайноқ

Шаҳзоданинг 7 кунлик концерт дастурида барчанинг олқишига сазовор бўлган “Нетай” номли дуэт куни кеча “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали премьера қилинди. 

Маҳоратли ижодкор, шоир ва бастакор Дилмурод Мусаев муаллифлигида яратилган тарона шахсан Шаҳзоданинг ўзига ҳам маъқул келганлигини хонанда концерт дастурида ҳам таъкидлаб ўтди. 

Миллий руҳ нафаси яққол намоён бўлган мазкур дуэт тингловчиларнинг фикрича, мукаммал равишда бўлиб, Шаҳзоданинг услубига ҳам мос тушган. Умуман олганда, бу йил концерт дастурида бутун бир блок миллий йўналишдаги тароналарга бағишланди. Шаҳзода ижодида ҳам ўзбекона руҳдаги тароналар сони кўпайди. Мазкур дуэтдан сиз ҳам баҳраманд бўлинг. 

(Яқин соатларда концерт дастуридан олинган энг сифатли ва эксклюзив фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз)

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol