“ОСИЁНАВО” ИЛК ПРЕМЬЕРА, СУҲБАТ ВА ҲАЯЖОН...

Сана: 07.05.2014 2015

7 май куни соат 18:20 да шоу-бизнес оламига шахдам қадамлар билан кириб келган яна бир янги “Осиёнаво” ансамбльи илк таронасини завқли радио “Ўзбегим таронаси”да премьера қилди.

Албатта, ансамбилнинг илк ижод намунаси, қолаверса, биринчи маротаба радиода суҳбат бўлганлиги учун йигитлар жуда ҳаяжонланишди. Айниқса, гуруҳ солисти Ҳусанхон қўшиқ премьераси олдидан ниҳоятда ҳаяжонда эканлигини яшриб ўтирмади. Бироқ, Бекзодбек жуда гапга чечан экан. Бошловчининг саволларига лўнда жавоб қайтариб, чиройли тарзда суҳбат жараёнига киришиб кетди.

“ОСИЁНАВО” ИЛК ПРЕМЬЕРА, СУҲБАТ ВА ҲАЯЖОН...

Ниҳоят, ҳаяжон ва интиқлик билан премьера онлари кутилган лаҳзаларда “Ойбодоқ” қўшиғи радио тўлқини узра жаранг сочди. Мухлис ва тингловчилардан келган илиқ фикрлар барчани ҳайратга солди. Аслида тарона ҳам шўх ва яхши ижро этилган. Унга мухлис ва тингловчилар томонидан ҳам юқори баҳо берилди. “Осиё наво” ансамбльининг илк қадами ва қўшиғи омадли чиқди. Мухлисларга манзур келиб, улар томонидан қуллаб-қуватланиши ижодкорларни ҳам илҳомлантириб юборди.

“ОСИЁНАВО” ИЛК ПРЕМЬЕРА, СУҲБАТ ВА ҲАЯЖОН...

Эслатиб ўтамиз, “Ойбодоқ” таронасининг матни Тоҳир Муҳаммадга, мусиқаси Абдурашид Йўлдошовга, аранжровкаси эса Ботир Алиевага тегишли.

“ОСИЁНАВО” ИЛК ПРЕМЬЕРА, СУҲБАТ ВА ҲАЯЖОН...

“Осиёнаво” ансамбльининг маълум қилишича, айни кунларда мазкур қўшиққа клип ҳам суратга олинаётган экан. Демак, яқин вақт оралиғида экслюзив тарзда мазкур таронага ишланган клипни сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.

“ОСИЁНАВО” ИЛК ПРЕМЬЕРА, СУҲБАТ ВА ҲАЯЖОН...

 “ОСИЁНАВО” ИЛК ПРЕМЬЕРА, СУҲБАТ ВА ҲАЯЖОН...

 “ОСИЁНАВО” ИЛК ПРЕМЬЕРА, СУҲБАТ ВА ҲАЯЖОН...

Ҳозирча, премьера қилинган "Ойбодоқ" таронасини тинглаб унга ўзингиз баҳо беринг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol