ТАМИЛАДАН КУТИЛМАГАН ВИДЕОКЛИП ПРЕМЬЕРАСИ

Сана: 05.05.2014 4611

Ҳар доим мухлисларига кутилмаган тарзда ижод намуналарини тақдим этиб келадиган хонанда Тамила бу гал ҳам бу анъанага содиқ қолган ҳолда янги қўшиққа суратга олинган видеоклипни туҳфа этмоқда.

“Гапим бор” деб номланган янги қўшиққа тасвирга олинган видеоклип мавзуси ҳали шоу-бизнес оламида амалга оширилмаган ғоядир. Аниқроғи, бундай видеоклип ҳали ҳеч қайси хонанда ижодида кузатилмаган эди. Бироқ, унда ёритилган мавзуга реал ҳаётда дуч келишингиз мушкул. Мазкур видеоклипни режиссёр Жасур Шаметов тасвирга олган.

ТАМИЛАДАН КУТИЛМАГАН ВИДЕОКЛИП ПРЕМЬЕРАСИ
Шуни алоҳида, таъкидлаб ўтиш лозимки, қўшиқ жуда шўх ва рақсбоп.

ТАМИЛАДАН КУТИЛМАГАН ВИДЕОКЛИП ПРЕМЬЕРАСИ

“Гапим бор” таронасининг мусиқаси ва аранжировкаси Жасур Абдураҳмоновга, матни эса Якзонга тегишли. Марҳамат, видеоклипни томоша қилиб, унга ўзингиз муносиб баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol