МАНЗУРА ҲАМ ЭНДИ БИЗНЕС ЛЕДИ

Сана: 03.05.2014 6894 қайноқ

3 май куни машҳур хонанда Манзура мухлислари учун яна бир кутилмаган туҳфани ҳадя этди. Ҳойнахой, янги қўшиқ ёки видеоклип хусусида гап кетмоқда деб ўйлаётгандирсиз. Йўқ, адашасиз...

 

Пойтахтимизнинг обод кўчаларидан бири бўлган “Алишер Навоий”да қад кўтарган янги турар-жойлардаги савдо дўконлари қаторида Манзура ҳам ўзининг янги кийим-кечак дўконини ташкил этди. Асосан чет элнинг машҳур фирмаларидан олиб келинган маҳсулотлар савдоси билан шуғулланувчи дўконнинг очилиш маросими 3 май куни соат 15:00 дан бошланди. 

Маросимга матбуот ходимларидан ташқари, хонанданинг мухлислари ва машҳур юлдузлар ҳам ташриф буюришди. Жумладан Улуғбек Раҳматуллаев, Ойбек ва Нигора, Умидахон, Шоира Отабекова, Шерзод Бин ва ҳоказо... Очилиш маросимидан экслюзив тарзда фотосуратларни тақдим этамиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol