Бетакрор Шаҳзодадан навбатдаги туҳфа – “Айблама”

Сана: 02.12.2016 4209 қайноқ

Бетакрор Шаҳзодадан навбатдаги туҳфа – “Айблама”

Яқиндагина Dr Costi билан ҳамкорликда яратган “Billionaire” қўшиғини тақдим этган бетакрор Шаҳзода халқимизга яна бир қишги туҳфани намойиш қилмоқда. Бугун унинг “Айблама” деб номланган мусиқий асари омма эътиборига ҳавола қилинди. Узоқ кутилган мазкур тарона халқимиз томонидан олқишлар ила кутиб олинди. Бу қўшиқ илк бор хонанданинг яккахон концерт дастурида жаранг сочган эди. Мухлислар бу композицияни интиқлик билкан кутишди ва бугунги кунга келиб, уни тинглаш имконига эга бўлдилар. Бу қўшиқ илк оҳангларидаёқ тингловчилар эътиборини ўзига торта олади ва ҳар бир қалбнинг туб-тубидан муносиб ўрин эгаллайди. Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Ҳамдам Собиров томонидан яратилган. Унга Жамшид Гаффаров томонидан мусиқий сайқал берилган.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol