Шуҳрат Воҳидов “Сенсиз” клипини тақдим қилди

Сана: 16.11.2016 4614

Шуҳрат Воҳидов “Сенсиз” клипини тақдим қилди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Воҳидов “Сенсиз” деб номланган қўшиққа видеоклип суратга олдириб, бугун сайтимиз орқали мухлислар ҳукмига ҳавола қилмоқда. Аваз Ғофуров режиссёрлигида тасвирга туширилган видео асар сюжет ва трек жанрида. Унда бош ролни Фарҳод Алимов ижро этган. Клип ёрқин ва таъсирли ишланган бўлиб, уни  томоша қилар экансиз, воқеалар ривожини кўриб, охири нима билан тугашини хулоса қилиб қўя қоласиз. Бироқ, клип сўнгги сиз ўйлагандек якун топмайди. Ўзингиз кўринг ва барчасига амин бўлинг.

Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Ботир Эргашев қаламига мансуб. Мусиқаси Мусахон Нурматов томонидан басталанган. Ренат Абдубакиров эса таронанинг мусиқий сайқалини амалга оширган.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol