Шоҳруҳхон ҳаётида янгилик бўлиши кутилмоқда

Сана: 23.04.2014 6672 қайноқ

Шоҳруҳхоннинг "Менинг қўшиғим" номли таронаси шу вақтгача анча оммалашиб, кўпчиликнинг мусиқий жавонидан жой олишга улгурганди. Бугун эса мазкур таронанинг ремикс варианти тақдим этилмоқда. 

Бугун "Ўзбегим Таронаси" радиосида бу қўшиқнинг янгича йўналишда тайёрланган варианти премьера қилинди. Кўплаб мухлислар томонидан "инсон кайфиятини кўтара оладиган тарона" дея таърифланган қўшиқнинг асл вариантига видеоклип ҳам тайёрланганди. Анимацион йўналишда тайёрланган видеоклипда мушуклар ҳикояси тасвирланганди. 

Шоҳруҳхон янгича йўналишдаги "Менинг қўшиғим" таронасига видеоклип ҳам янгидан суратга олдирмоқда. Бу сафар шахсан хонанданинг ўзи ва истеъдодли актрисалардан бири иштирок этмоқда. Эътиборингизга суратга олиш жараёнидан олинган бир неча фотосуратларни тақдим этмоқдамиз. 

Сарвар Исаев режиссёрлигида суратга олинган клипда қизиқарли сюжетга гувоҳ бўласиз. Маиший мавзудаги видеода эр ва хотин образини Шоҳруҳхоннинг ўзи ва актриса Асал Шодиева талқин қилган.

Суратга олиш жараёнида биз Шоҳруҳхон ва Асал Шодиева жуфтлиги нафақат экранда, балки ҳаётда ҳам ажойиб жуфтлик бўлишига ишонч ҳосил қилдик. Ушбу жараёнда иштирок этган ижодкорлар ҳам буни тасдиқлашди. Ким билсин, балки ҳақиқаттан ҳам Шоҳруҳхон бу йил бўйдоқлик билан хайрлашиб, Асал Шодиева билан турмуш қурар?! Яқиндагина икки ижодкор - Муниса Ризаева ва Жасур Ғоипов унаштирилгани ҳақида хабар бергандик. Улар қаторига яна бир ижодий жуфтлик қўшилса не ажаб?! Ушбу савол билан Шоҳруҳхонга мурожаат қилганимизда, шахсий ҳаётидаги энг муҳим янгиликни тез кунларда сайтимиз орқали маълум қилишга ваъда берди. Бироқ айтиш керак, хонанда юқорида келтирган тахминимизни ҳам инкор қилмади. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз!

Шўх таронани тинглаб, сиз ҳам завқ олинг!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol