Юлдуз Турдиевадан ёқимли янгиликлар ва навбатдаги фотосессия

Сана: 20.10.2016 7015

Юлдуз Турдиевадан ёқимли янгиликлар ва навбатдаги фотосессия

Элимиз ардоғидаги санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева кузнинг совуқ кунларига қарамай, навбатдаги лойиҳалари устида олиб борилаётган ишларни якунламоқда. Улардан бири “Болажонлар” номли қўшиғи учун суратга олинган клипдир. Клипмейкер Шуҳрат Мавлонов режиссёрлигида тасвирга туширилган видео асар тез кунларда халқимиз ҳукмига ҳавола этилади.

Юлдуз Турдиевадан ёқимли янгиликлар ва навбатдаги фотосессия

Шунингдек, у яна бир янги “Шайдо” номли таронани ҳам ёзиб тугаллади. Мазкур қўшиқ Азиз Турдиев сўзи, Нодир Ҳафизов аранжировкаси билан яратилди. Мусиқасини эса хонанданинг ўзи басталаган. Яқин кунларда бу композиция ҳам радиотўлқинлар орқали ўз жарангини сочади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Юлдуз Турдиева юқоридаги янгиликлар билан бирга, навбатдаги фотосессиясини ҳам сайтимиз орқали намойиш қилмоқда. Марҳамат томоша қилинг ва сўнгги  ижод маҳсулларини кутиб қолинг.

Юлдуз Турдиевадан ёқимли янгиликлар ва навбатдаги фотосессия

Юлдуз Турдиевадан ёқимли янгиликлар ва навбатдаги фотосессия

Юлдуз Турдиевадан ёқимли янгиликлар ва навбатдаги фотосессия

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol