Лола қўшиқлар танлови борасида мухлисларига мурожаат қилди

Сана: 29.09.2016 5049

Лола қўшиқлар танлови борасида мухлисларига мурожаат қилди

Латофатли Лола ноябрь ойида ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этишидан хабарингиз бор. Айни дамда хонанда мазкур концерти олдидан мухлислари билан ижтимоий тармоқлар орқали кўпроқ мулоқот қилмоқда. У мухлисларидан маслаҳат сўраб, танловлар эълон қилмоқда. Бугун ҳам у янги, бироқ концертга оид масалада яъни қўшиқлар танлови борасида мухлисларига мурожаат қилди.

“Қўшиқлар ҳақида гаплашамизми? Қайси тароналарни концерт дастуримда тинглашни истайсиз?  Мен ҳар бирингиз севимли қўшиғингизни бу концертимда тинглашингиз учун ҳаракат қиляпман. Концертда кетма-кет янги қўшиқларим билан бирга эски, хит ва энг асосийси сиз соғинган тароналарим ҳам жаранг сочади. Улар қаторида “Соғинч”, “Орзу”дек қўшиқларни тинглашни  хоҳлайсизми? Умид қиламанки,  бу каби қўшиқларни биз биргаликда ижро этамиз.  Сизлар ёзиб қолдирган ҳар бир изоҳга диққат билан эътибор бераман ва барча таклифларингизни кўриб чиқаман.” – дея мухлисларига мурожаат қилди.  Хонанданинг кузатувчилари эски, хит ва ўзлари соғинган қўшиқлар номини ёзишни бошлаб юборишди. Ҳозирча кузатишда давом этинг ва албатта танланган қўшиқларни унинг концерт дастурида тинглаш имконига эга бўласиз. Сиз ҳам ўзингиз тинглашни истаган тароналар кетма-кетлиги ёзиб қолдиринг. Қайси тароналарни танланганини эса фақатгина концерт дастурида билиб оласиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol