Ёш ҳонанда Далер "Ўзбегим Таронаси" радиосига ташриф буюрди

Сана: 07.04.2014 6718

Ёш бўлишига қарамасдан санъат оламида ўз йўналиши ва ўрнига эга бўлиб бораётган Далер навбатдаги янги таронасини "Ўзбегим Таронаси" радиоси ва сайтимиз орқали тақдим этди. 

"Кўрмасам бўлмас" номли янги қўшиқ премьераси учун Далер шахсан ўзи ва доимий ҳамкори - продюсер ва бастакор Фаррух Бадалбоев билан бирга ФМ 101 "Ўзбегим Таронаси" радиосига ташриф буюрди. 

Cтудия микрафонлари ёқилишидан аввал Далер катта ҳаяжон остидалигини билдириб ўтди. Бу эса суҳбат жараёнида ҳам сезилди. Сабаби Далер қўшиқ премьераси учун биринчи марта "Ўзбегим Таронаси" радиосига ташриф буюрди. Суҳбат давомида бу борада унга Фаррух Бадалбоев ёрдам бериб турди.

Албатта, ҳар бир ҳонанда янги ижод намунасини тингловчиларга тақдим этар экан, катта ҳаяжон билан унинг меҳнати мухлисларга маъқул бўлармикан дея ўйлайди. Далер эса бу жараёндан муваффақиятли ўта олди. Қўшиқ тингловчилар учун тақдим этилгандан сўнг билдирилган фикрлар бу гапимизга далил бўла олади. Нафақат тингловчилар, балки эстрадамизнинг кўзга кўринган вакиллари ҳам қўшиққа ҳар тарафлама ижобий баҳо беришди. Бундан боши осмонга етган Далернинг ҳаяжони бироз тарқаб, келгусида албатта бунданда мукаммал ижод намуналарини тақдим этишини билдириб ўтди. 

Биз ҳам Далерга янада ижодий муваффақиятлар тилаб қоламиз! Янги "Кўрмасам бўлмас" қўшиғини эса сайтимиз орқали тинглашингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol