Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Қирмизи олма” таронаси русийзабон хонандалар эътиборида

Сана: 30.05.2016 6160

Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Қирмизи олма” таронаси русийзабон хонандалар эътиборида

Эстрадамизнинг порлоқ юлдузи Улуғбек Раҳматуллаев инстаграм ижтимоий тармоғи орқали ўз хурсандчилигини мухлислари билан бўлишди. Доғистонда хонанданинг “Қирмизи олма” таронасини русийзабон хонандалар ижро этаётгани тасвирланган видеолавҳани ўзининг шахсий саҳифасига жойлар экан, бундан хурсанд эканини яшириб ўтирмади. Кечинмаларини шукроналик ҳисси билан баён этар экан, бу ҳолат унинг ижодида биринчи маротаба эмас эканлигини, бундан олдин ҳам тўртта таронаси бошқа давлат хонандаларининг эътиборига тушгани ва ижро этганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган.

Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Қирмизи олма” таронаси русийзабон хонандалар эътиборида

Русийзабон хонандалар эътиборига тушган бу қўшиқ ҳақиқатдан ҳам хит даражасига кўтарилиб, ўз тингловчиларини топган. Хонанданинг навбатдаги мувафаққияти билан қутлаб, улкан зафарлар тилаб қоламиз ва янги ижод намуналарини кутамиз.

Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Қирмизи олма” таронаси русийзабон хонандалар эътиборида

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol