Сарвар битирувчилар учун совға тайёрлади

Сана: 23.05.2016 3224

Сарвар битирувчилар учун совға тайёрлади

Истеъдодли ижодкор Сарвар бугун яна бир қўшиғини  сайтимиз орқали мухлисларга намойиш қилди. “Хайр мактабим” деб номланган композиция битирувчилар учун муносиб совға бўлса ажаб эмас. Қўшиқ муаллифлари хонанданинг доимий ҳамкорлари Ирода Шероз ва Рустам Тўлашев.

“Ҳозирда мактаб битирувчилари 9-синфни тамомлаб, коллеж ҳамда лицейларда ўқишларини давомлаб, юқори савиядаги билим ва кўникмаларга эга бўлиб улғайишмоқда. Бизнинг “Хайр мактабим” номли қўшиғимизда ҳозирги кун ёшларининг дилидаги сўзлари жо бўлган десак ҳам бўлади.”-дейди хонанда Сарвар қўшиқ ҳақида берган маълумотларига қўшимча қилиб. Марҳамат тингланг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol