Энг қиммат мега блокбастердаги ижроси учун актёрлар қанча гонарар олишди?

Сана: 13.05.2016 3193

Энг қиммат мега блокбастердаги ижроси учун актёрлар қанча гонарар олишди?

Ўзбек киноматографияси тарихидаги энг қиммат фильм дея баҳоланаётган “Ойқиз эртаги” мега блокбастерининг тез кунларда премьераси бўлиб ўтиши кутилмоқда. Фильмда бош ролларни ижро қилган Йигитали Мамажонов ҳамда Юлдуз Ражабовалар энг қиммат фильмдан қанча гонорар олишганини билиш мақсадида актёрлар билан боғланиб қуйидаги саволларга жавоб олдик.

Энг қиммат мега блокбастердаги ижроси учун актёрлар қанча гонарар олишди?

—Режиссёр Акбар Бектурдиевдан актёрларга тўланган гонорар миқдори ҳақида қизиққанимизда, бу давлат фильми, ҳар бир актёрга бажарган роли, неча марта съёмкада қатнашганига қараб гонорар белгиланади.  Хусусий киностудиялардаги фильмларда бўлгани сингари, хоҳлаган актёр келиб ўз нархини айтиб, савдолашиб кета олмайди, деган эдилар.

Энг қиммат мега блокбастердаги ижроси учун актёрлар қанча гонарар олишди?

Ўзбек киноматография тарихидаги энг қиммат фильмда сизга тўланган гонорардан кўнглингиз тўлдими?

Йигитали Мамажонов:

—Акбар ака тўғри айтибдилар, давлат фильмларида гонорар тўлаш тартиби худди шундай. Борига барака, бу фильмдан мақсад,  биринчи ўринда пул бўлмади яхши ижод, яхши фильм учун ҳаракат қилинди. Чунки мақсад умуман бошқа эди, мақсадимиз фақат ва фақат санъатимизни кўтариш эди.

Йигитали Мамажонов билан суҳбатлашганимизда, фильмда унга тўланган гонорар ҳақида негадир, гапиришни унча ҳам хоҳламади.

Энг қиммат мега блокбастердаги ижроси учун актёрлар қанча гонарар олишди?

Энг қиммат фильмдан сиз қанча гонорар олдингиз?

Юлдуз Ражабова:

—Давлат буюртмаси билан суратга олинган фильмларда, актёрлар фильм учун тўланадиган гонорарга қарамасдан ишлашади.  Айнан ушбу – «Ойқиз эртаги» фильми учун умуман пул олмасдан ишлашга ҳам рози эдим. Бу фильмни жуда узоқ кутдим, актриса сифатида мароқ билан ишладим. Менимча, бу фильм гонорар учун, пул учун ишланмади, деб ўйлайман.

Энг қиммат мега блокбастердаги ижроси учун актёрлар қанча гонарар олишди?

Энг қиммат мега блокбастердаги ижроси учун актёрлар қанча гонарар олишди?

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol