“Бойвачча куёв” фильми катта экранларга чиқиш арафасида

Сана: 07.05.2016 4510

“Бойвачча куёв” фильми катта экранларга чиқиш арафасида

Режиссёр Баҳром Ёқубов томонидан яратилаётган “Бойвачча куёв” фильми катта экранларга чиқиш арафасида. Мазкур картинада   бош ролларни “Қочқин” фильми орқали барчага таниш бўлган ёш актёр Алишер Усмонов, Зарина Низомутдинова, Юлдуз Ражабова ижро этган. Картина ҳали катта экранларга чиқмасиданоқ мухлисларнинг қизиқишига сабаб бўлмоқда. Қолаверса фильм учун эстрадамизнинг ёрқин юлдузи мафтункор Шаҳзода саундтрек куйлашини ҳам маълум қилган эдик. Тез кунда бу картинага ишланган саундтрекни суратга олиш ишлари бўлиб ўтди. Ҳозирча картинанинг ёрқин лаҳзалари тасвирланган трейлерни ҳукмингизга ҳавола қиламиз. Марҳамат томоша қилинг ва бизни кузатишда давом этинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol