Виа Шарқдан “Отмагай тонг”

Сана: 10.02.2016 4687

Виа Шарқдан “Отмагай тонг”

Истеъдодли ва хушовоз ижодкорлардан иборат Виа Шарқ вакиллари аввал хабар берганимиздек, барчага таниш бўлган “Отмагай тонг” қўшиғини янгича талқинда куйлашди.  Собир Абдулла сўзи ва Тўхтасин Жалилов мусиқаси билан яратилган мусиқий асарнинг аранжировкасини Зарина Расулова бутунлай янгича талқинда сайқаллади. 

Виа Шарқдан “Отмагай тонг”

Шунингдек,  таронага Андрей Арутюнов режиссёрлигида видеоклип ҳам суратга олинган эди. Сайтимиз орқали мазкур жараёнидан тўлиқ маълумотни ҳам етказган эдик. Бугун эса ушу ижод маҳсулини томоша қилиш ва баҳо бериш имконига эгасиз.

Эслатиб ўтамиз, илк бор “Тоҳир ва Зуҳра” мусиқали драмасида куйланган бу қўшиқнинг янгича талқини учун тасвирга олинаётган клипда ҳам Тоҳир ва Зуҳра ёш актёр ва актрисаларнинг образларида қайта жонлантирилди. Тарихий сюжет ҳамда трекни ўз ичига олган клип оператори Равшан Муҳиддинов.

Тоҳир ва Зуҳра образини Аҳрор Одилов ҳамда Покизахон Файзиева ижро этди. Мазкур клипда сиз Виа Шарқ вакилларини ўзгача образда кўришингиз мумкин.  Уларнинг имиджлари устида Лидия Андре ишлаган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol