8-март Халқаро Хотин қизлар куни юлдузлар даврасида кенг нишонланди

Сана: 10.03.2014 9732

8-Март арафасида пойтахтимизда байрам кечаси ташкил этилди. Мазкур байрам ҳақиқий юлдузли кечага айланди. 

Юртимиздаги турли касб эгалари бўлган аёлларимиз таклиф этилган мазкур кечада меҳмонлар чигакамига байрам кайфиятини ҳис қилишди.  Файзли даврани актёр Соҳиб Аббосхон ва Сабина Сагадеева олиб бордилар.

Шу куни “ЭлДиДо” гуруҳи навбатчи ижодкорлар сифатида барчага яхши кайфият улашиш билан бирга аёлларимизни рақсга ҳам чорлашди.

Бундан ташқари, яқинда ижодий сафардан қайтган Муниса Ризаева ҳам кечага ташриф буюриб, аёлларимизни байрам билан қутлади.

Кечанинг яна бир меҳмони Шерзод Бин эса йиғилганларга янада кўтаринки кайфият баҳш этди.

Бу ҳаммаси эмас, кечага бир қатор эл ардоғидаги, севимли, мегаюлдузлар ҳам ташриф буюришди. Ҳар бир ижодкор ўз чиқишидан аввал аёлларимиз учун алоҳида табрик сўзини ҳадя этишди.

Алишер Файз ўзининг шўх ва рақсбоп тароналари ила аёллар дилларини шод этди.

Шу куни Диёрбек Маҳкамов ва актриса Шаҳзода Муҳаммедова ижросидаги янги дуэт илк марта жаранг сочди. 

Элатиб ўтамиз, мазкур дуэтнинг премьераси эртага, яъни 11-март соат 18:20 да "Ўзбегим Таронаси" радиосида бўлиб ўтади. 

Кечанинг асосий меҳмони - ўзбек эстрадасининг афсонавий вакиласи Юлдуз Усмонова ташрифи эса барча учун кутилмаган туҳфа бўлди. 

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ушбу кеча ҳақиқий байрамга монанд муносиб тарзда ўтказилди. 

Фотосуратлар учун "POPCORN" журнали фотографи Камолиддин Заитовга миннатдорчилик билдирамиз.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol