Нилуфар Усмоновадан навбатдаги мега клип

Сана: 22.09.2013 9525

Турли гўшаларда суръатга олинган клипларни томоша қилганмиз. Ким тог ёнбағирларини, ким гул тўла боғларни, яна ким ресторану қахвахоналарни танлайди. Аммо, бунақаси хали бўлмаган! Олой бозорининг қоқ марказида клип сурътга туширишни фақат Нилуфар Усмоновадан кутса бўлади.

Чунки бу ижодкор ўзининг касбий махорати, янги ғоялар яратишга усталиги хамда хушчақчақлиги билан ажралиб туради. Ха, қувноқлик борасида. Ёдгор Носиров бошчилигида суръатга олинган Нилуфар Усмонованинг «Хей бола» номли қўшиғига янги клип шодон лахзалару хазил-мутойибага бой. Клип томоша қилиш жараёнида бир эмас, бир нечта севимли юлдузларнинг актёрлик махоратига тан берасиз. «Божалар» гурухи, Сардор Раҳимхон, Манзура, Ҳалима, Жавлон Шодмонов, Дилшодбек Каттабеков ва «Зўр-зўр стар» лойихасининг ғолиби Улуғбек Ҳоликов эътиборингиз марказида бўлади. Клипдаги бош ролни ижро этишни хам Улуғбек Ҳоликов уддалади. Нилуфар Усмонованинг навбатдаги ижод махсули «Севимли видеоклипларим» номли сахифангиздан жой олиши шубхасиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol