“Дизайн” жамоасининг концерт дастури ҳақида батафсил

Сана: 12.12.2015 3724

“Дизайн” жамоасининг концерт дастури ҳақида батафсил

Айни дамда  “Истиқлол” санъат саройида “Дизайн” жамоасининг концерт дастури бўлиб ўтмоқда. Куни кеча мазкур дастурнинг энг ёрқин саҳналари муҳрланган фоторепортажни ҳам тақдим этган эдик. Энди эса дастур ҳақида батафсил тўхталамиз.

“Дизайн” жамоасининг концерт дастури ҳақида батафсил

Концертнинг 3-куни бўлишига қарамай, зал мухлислар билан тўла. “Дизайн” жамоасининг ижодига қизиққан ва уларнинг ашаддий мухлислари бир жойга жамланган эди. Шу билан бирга санъатимизнинг ёрқин вакиллари ҳам ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ниятида дастурда иштирок этишди.

“Дизайн” жамоасининг концерт дастури ҳақида батафсил

“Дизайн” жамоаси саҳнага кутилмаган образларда бирин кетин ўз ҳазиллари билан кириб келишди ва дастурни очиб беришди. Жамоанинг илк чиқишиданоқ, томошабинлар жонланиб, залда бир зум ҳам кулгу тинмади. Ана ундан сўнг ёш ва иқтидорли ижодкор Ҳадича Қурбонова ўзининг рақсбоп қўшиғини армуғон этди. Гуруҳ ижодкорларидан бир Қобил Каримбердиев эфирга узатилаётган тароналар ва уларнинг ижрочиларини ўз ҳазиллари билан танқид қилди. Ана ундан сўнг жамоанинг навбатдаги саҳна кўринишига навбат берилди. Унда “Кесак топди” қишлоғи вакиллари ўтказган мажлис тасвирланган. Бу саҳна кўринишида нафақат “Дизайн” жамоаси, балки, бошқа ижодкорлар ҳам иштирок этишди. Жумладан, Замира Бешимова, Дилшод Мирзамуродов ва бошқалар. Унда  бу ижодкорлар умуман кутилмаган образларда намоён бўлишди ва шунинг ўзи мухлисларга яхши кайфият бағишлади. Уларнинг ҳар бир xатти-ҳаракатидан томошабинлар кулгудан ўзларини тўхтата олишмади. Дилшод Мусабеков кейинги чиқишида болаликни эслаб, ҳам кулдирди, ҳам йиғлатди. Дастур мехмонларидан бири Достон Убайдуллаев ўзининг шўх қўшиғи билан ташриф буюрганларга юқори кайфият улашди.

“Дизайн” жамоасининг концерт дастури ҳақида батафсил

“Дизайн” жамоси бундан олдинги концерт дастурларидан бирида “Ресторан” деб номланган саҳна кўринишини тақдим этган эди. Унинг давоми сифатида “Ресторан-2” номли саҳна асари тақдим этилди. Унда санъатимизнинг ёш ва истеъдодли актрисаси Ситора Фармонова ҳам иштирок этди. Шундан сўнг, Ситора ва Миржамол ўзларининг навбатдаги дуэт таронасини ижро этиб беришди. Жамоа ижодкорлари саҳнага ташриф буюриб, қисқа саҳна кўринишларини тақдим этишга аҳд қилишди ва қизлар билан танишиш саҳнаси, эр-хотин муаммоси саҳнаси чиройли тарзда тақдим этилди.  Томошабинлар албатта  ўзгача руҳда кутиб олишди. Қобил Каримбердиев ва Саъдулла Фатхуллаев иштирокидаги журналист ва хонанда суҳбати кутилмаган чиқиш бўлди. Шу билан дастурга якун ясалди. 

“Дизайн” жамоасининг концерт дастури ҳақида батафсил

“Дизайн” жамоаси бу галги концерт дастурини юқори даража тақдим этди. Ташриф буюрган ҳар бир мухлис ижобий фикрда, энг асосийси яхши кайфиятда, кетган вақтига ачинмай қайтишди. Дастурга яхшига тайёргарлик кўрилгани, концертга кўплаб инсонларнинг меҳнати сингани яққол сезилиб турибди. Биз “Дизайн” жамоасига мана шундай мувафаққият ҳеч қачон тарк этмаслигини тилаб қоламиз.

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol