Шаҳзода “Геолог. Ўлимдан кучли” фильми учун саундтрек куйлади

Сана: 01.03.2014 4045

Ўзбекистондаги илк продюссерлик лойиҳаси ҳисобланган ўткир сюжетли «Геолог. Ўлимдан кучли” фильми продюссери ушбу картина учун саундтрек куйлашни мафтункор ҳонандамиз Шаҳзодани танлади.

Рус тилида мукаммал равишда ижро этилган тарона "Мало ли" дея аталади.

Қўшиқ муаллифлари украиналик ижодкорлар ҳисобланади. Матн Клименко Иван Петрович қаламига мансуб. Leo K тахаллуси билан машҳур бўлган Алавердашвили Кахабери Тимурович мусиқасини басталаган мазкур таронага клип ҳам суратга олинди. Клип эса Шаҳзода кўп йиллардан буён ҳамкорлик қилувчи "Warner Music" компанияси томонидан тақдим этилади.

Суратга олиш жараёнида жонли равишда мусиқий асбоблар чалинди. Бу клип шунчаки клип бўлмаслиги аниқ. 

Сабаби видеонинг монтаж ишлари, махсус эффектларни қўллаш билан москвалик ижодкорлар шуғулланишмоқда.  

Тайёр клип аввало Россияда "Warner Music" компанияси томонидан премьера қилинади, ундан кейин эса албатта биринчилардан бўлиб сайтимиз орқали баҳраманд бўласиз.

Бундан ташқари, хабарингиз бор “Геолог. Ўлимдан кучли” картинаси премьераси нафақат Тошкентда, балки Москва, Остона, Истамбул ва Нью-Йорк шаҳарларида ҳам ўтказилади. 

Халқаро премьералардан аввал ушбу шаҳарларда Шаҳзода томонидан фильм учун куйланган «Мало ли» саундтреки клипи намойиш этилади ва шундан сўнг фильмга старт берилади. 

"Геолог. Ўлимдан кучли" картинаси учун Шаҳзода томонидан ижро этилган саундтрек баҳор фаслининг илк иш кунида, яъни 3-март соат 18:20 да "Ўзбегим Таронаси" радиосида премьера қилинади. ФМ 101.00 тўлқинида илк садолари янграгач, албатта сайтимиз орқали ҳам тинглаш имкониятига эга бўласиз. 

(Фотосуратлар муаллифи www.popcorn.uz сайти ва "POPCORN" журнали фотографи Камолиддин Заитов)

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol