Шоҳруҳхон ва Жаҳонгир Позилжонов “Ўзбегим Таронаси” радиоси меҳмони

Сана: 28.02.2014 3791

27-февраль “Ўзбегим Таронаси” радиосида ва сайтимизда Шоҳруҳхоннинг 5 та таронаси премьера қилинди.

ФМ 101.00 тўлқинида ўтказилган жонли премьерага шахсан Шоҳруҳхоннинг ўзи ва Жаҳонгир Позилжонов ташриф буюрди. 

Аввал студияга кириб келган Жаҳонгир Позилжонов ўзининг юқори кайфияти билан эфирнинг қизиқарли кечишига ҳиссасини қўшди. “Нега Жаҳонгир Позилжонов ташриф буюрди?” деган савол пайдо бўлса, жавобимиз бор. Сабаби Шоҳруҳхон айнан Жаҳонгир Позилжонов билан дуэт куйлаган ва бу қўшиқ илк марта концертда жаранг сочганди. Бошловчи Дилмурод Ғуломов ушбу дуэт яратилиши билан боғлиқ савол билан  Жаҳонгирга юзланди. Ёдингизда бўлса, бундан аввал “Янги қўшиғим” номли тарона премьераси ўтказилганда Шоҳруҳхон “Ўзбегим Таронаси” радиосига ташриф буюриб, жонли равишда тингловчилар фикри гувоҳига айланганди. Шоҳруҳхон ижодига бефарқ бўлмаган Жаҳонгир Позилжонов эса премьерани тинглагач, “Ўзбегим Таронаси” радиоси тўғридан-тўғри эфирига қўнғироқ қилиб тушганди ва қўшиқ маъқул келганлигини билдириб, Шоҳруҳхонга бирга дуэт куйлаш таклифини билдирганди. Албатта Шоҳруҳхон бу таклифдан боши осмонга етиб мамнуният билан дуэт куйлашга тайёр эканлиги билдирганди, шу тариқа концерт дастурига озгина вақт қолган бўлса-да, бу дуэт яратилди. “Чин дилдан қилинган ният рўёбга чиқади” деган гап ана шу вазиятга тўғри келса керак.

Энг асосийси эса бундай дуэтни концертда ҳеч ким кутмаган эди, сабаби дуэт янграшни бошлаганида меҳмонларнинг олқишлари тинмади ва улар томонидан асосан “Зўр ашула бўлибди” деган эътирофларни эшитдик. Ҳақиқаттан “Таксидаман” дея ном олган дуэт оммалашиши аниқ. Концертда ушбу дуэтга тайёрланган саҳна кўриниши-ю ажойиб рақс эса тилларга тушди. Суҳбат давомида Жаҳонгир Позилжонов буни ҳам таъкилдаб ўтиб, Шоҳруҳхон билан ишлаш мароқли эканлигини ҳам қўшимча қилди.

Шу пайт студияга кириб келган Шоҳруҳхон эса даврага янада файз киритди. Шу куни унинг кайфияти аъло даражада эди. Қўшиқлар премьераси “Таксидаман” дуэтининг тақдим этилиши билан бошланди. Дуэт янграгач, тингловчилар бу шўх тарона уларга маъқул келганини билдиришди. Кейинги тароналар янграшдан аввал Жаҳонгир Позилжонов Шоҳруҳхонга ва “Ўзбегим Таронаси” радиосига миннатдорчилик билдириб, студияни тарк этди. Кейинги суҳбат Шоҳруҳхон ва унинг продюссери Иззатилла билан давом эттирилди. Деярли 1 соат давомида Шоҳруҳхоннинг ремикс вариантдаги “Қалбим йиғлар”, “Мен сени севаман”, “Гулираъно” ва “Гулдай элим” номли тароналари премьера қилинди. Ҳар бир тарона жаранг сочишдан аввал қўшиқ муаллифлари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Сиз ҳам сайтимиз орқали мазкур тароналарни тинглаш имкониятига эгасиз.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol