Сардор Раҳимхондан янги видео премьера

Сана: 20.02.2014 2720 қайноқ

Сардор Раҳимхон концерти вақтида тингловчилар эътиборига ҳавола этилган "Дўст" номли тарона шоу-бизнесимизда кўпчиликнинг тилига тушди. 

 

Кўплаб мухлислар, тингловчилар талабига кўра мазкур таронанинг видео талқини ҳам тақдим этилмоқда. Сардор Раҳимхон қалбидаги ички кечинмаларини қайсидир маънода акс эттирувчи қўшиқнинг концертдан олинган видеоси эътиборингизга ҳавола этилади. 

Кўплаб шоу-бизнес вакиллари, қолаверса мухлислар мазкур таронага аъло баҳо беришган. Мазкур видео сизга озгина бўлса ҳам концерт нафасини ҳис қилишга ёрдам берса ажаб эмас. Ҳонанданинг ижросини томоша қила туриб, бу қўшиқ Сардор Раҳимхон учун шунчаки навбатдаги ижод намунаси эмас, балки ўзи учун англаган ҳаётий ҳақиқатлари мужассам тарона эканлигига ишонч ҳосил қиласиз. Таъсирчан матн ва мусиқа сизни бефарқ қолдирмайди. 

Сардор Раҳимхоннинг ўзи ҳам концерт вақтида дўстлик ҳақида фикрларини билдириб ўтганди. "Ҳаётда ҳақиқий дўст фақат ота-онанг, ака-уканг, оиланг бўларкан" дея таъкидлаган Сардор Раҳимхон бу қўшиғида чуқур маъно яширинганлигини ҳам интервьсида таъкидлаганди. Айни пайтда эса долзарб мавзудаги "Дўст" таронасининг видео талқинини яхшиси ўзингиз томоша қилинг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol