Ёрқин лаҳзаларга бой видеоклип “Келинчак”

Сана: 04.09.2015 4140

Ёрқин лаҳзаларга бой видеоклип “Келинчак”

Ўзбек эстрадасининг беқиёс юлдузи, бетакрор ва латофатли Райҳон синглиси Насибани катта ҳаётга кузатганидан хабарингиз бор. Олдин хабар илганимиздек  у синглисига бағишлаб “Келинчак” деб номланган бу таронани куйлади. Серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда яратилган, бир олам қувонч ва бахт нафаси акс этган бу композиция қисқа муддат ичида тингловчилар қалбидан жой эгаллади ва олқишларга сазовор бўлди. Эндиликда сиз мазкур таронани нафақат тинглаш, балки унга ишланган видеоклипни томоша қилишингиз ҳам мумкин.

Хонанда олдин маълум қилганидек , “Келинчак” композицияси синглиси Насибанинг висол оқшомидаги энг ёрқин лаҳзалар, шунингдек севги тарихи  акс этган видеолавҳалар билан бойитилган. Минг бора гапирган кўра бир бор кўрган афзал деганларидек ўзингиз томоша қилинг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol