«Манго” гуруҳи илк альбомини тақдим этди

Сана: 17.02.2014 5641

Куни кеча ўзгача йўналишга эга “Манго” гуруҳи “Дарвеш” номли альбомини тақдим этди. Тақдимот эса икки қисмдан иборат бўлди. 

1-қисм фан-клуб аъзолари, мухлислар ва интернет сайтлар учун учрашув тарзида ташкил этилди.

Кўплаб қизиқарли воқеаларга бой бўлган учрашув кўтарингки кайфиятда ўтказилди. Баъзан кутилган ва кутилмаган саволлар йигитларни бироз ўйланишга ҳам сабаб бўлди.

Йигитлар келгусидаги режалари борасида ҳам маълумот бериб ўтдилар. Жорий йил май ойида "Манго" гуруҳи концерт дастурии тақдим этиши мумкин. Мазкур учрашув давомида йигитлар жонли ижрода "Саҳар" гуруҳининг "Ёмғирлар" таронасини ҳам ижро этишди. Бу эса барчага манзур бўлиб, "Манго" гуруҳининг истеъдодига тан беришди. Учрашув сўнггида энг қизиқарли савол эгаси аниқланди. Шнингдек, мухлисларга эсдалик учун янги альбом диски ҳадя қилинди. 

2-қисм эса барча юлдузларимизни бир жойга тўплади. PARTY тарзида ўтган кечага кўплаб эстрада юлдузлари ташриф буюришди.

Бундан ташқари, «Манго” гуруҳи афсонавий хит бўлган қўшиқларни жонли тарзда ижро қилиб кечани очиқ дея эълон қилишди. 

"Манго" гуруҳини қутлашга келган санъаткорлар ҳам ўз ижролари билан барчанинг дилини хушнуд этишди. 

Ушбу кечага ташриф буюрган барча мириқиб дам олди, чин дилдан йигитлар учун хурсанд бўлди ва албатта рақсга тушди. Сайтимиз жамоаси ҳам "Манго" гуруҳини илк альбом билан чин дилдан муборакбод этади. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol