PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

Эстрадамиз юлдузлари Шаҳзода ва Dj Piligrim "Лето"

Сана: 23.07.2015 1267 қайноқ

Эстрадамиз юлдузлари Шаҳзода ва Dj Piligrim "Лето"

Эстрадамизнинг энг ёрқин юлдузи, ёшларнинг севимли хонандаси, мафтункор Шаҳзода ҳамда Dj Piligrim томонидан қайта ижро этилган "Лайли ва Мажнун" дуэти барча мухлислар қалбини забт этиб, хит қўшиқлар қаторидан жой олганди. Ана шу дуэт яратилаётган вақтдаёқ, ижодий ҳамкорликни давом эттириш ниятида бўлган Dj Piligrim яна бир композицияни Шаҳзодага таклиф этган ва ижобий жавоб олганди. Вақт ўтиб ана шу дуэт қўшиқ тайёр ҳолга келди ва бугун "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали премьера этилди. Тарона айнан ёз мавсумига мос бўлгани учун ҳам кайфиятни кўтарувчи ва рақсга чорловчи оҳанглардан иборат. "Лето" деб номланган қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси муаллифи бўлган Dj Piligrim ижодий ҳамкорликни кейин ҳам давом эттириш ниятида.

Радиотингловчилар томонидан олқишлар билан кутиб олинган "Лето" таронаси тез орада хит даражасига кўтарилишига шубҳамиз йўқ, зеро мухлислар шу икки юлдузнинг ҳар бир ижод намунасини интиқлик билан кутишади. Сиз ҳам тингланг ва севимли ижодкорларингизнинг янги дуэтидан баҳра олинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol