Воҳиджон Исоқов вилоятлараро турне ўтказади

Сана: 21.07.2015 4640

Воҳиджон Исоқов вилоятлараро турне ўтказади

Ёш бўлишига қарамай кўпгина ютуқларга эришаётган хушовоз хонанда Воҳиджон Исоқов мухлислари қалбидан янада чуқур жой эгаллаш мақсадида тинмай ижод қилмоқда. Янгидан янги тарона ва видеоклиплар яратиш билан бирга хонанда айни дам вилоятлараро турнесига тайёргарлик кўрмоқда. 

Воҳиджон Исоқов вилоятлараро турне ўтказади

16-август куни соат 18:00 да Наманган вилояти “Косонсой” ўйингоҳи, 17-август куни эса Фарғона вилояти “Боғдод” ўйингоҳида, 19-август соат 18:30 да Ғузор тумани “Шўртан ўйингоҳида, 20-август куни эса Қарши шаҳри амфитеатрида хонанданинг “Йигит ёшимда” деб номланган концерт дастури бўлиб ўтади.
Шу билан бирга Воҳиджон Исоқов ва унинг ижодий жамоси “Дема-дема” деб номланган янги таронасига видеоклип суратга олиш ишларини бошлаб юборишди. Хонанданинг ишларига омад тилаган ҳолда, янгиликларни кузатишда давом этамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol