“Бахт ортида дард”...

Сана: 16.07.2015 6982

“Бахт ортида дард”...

Эстрадамизда ўз ўрнига эга хонандалар Шароф Муқимов ва Севинч Мўминовалар янги “Бахт ортида дард” номли кинофильмда суратга тушаётгани ҳақида маълумотлар берилган ва мазкур фильмнинг “Ишонгин” номли саундтреки мухлисларга премьера сифатида тақдим этилганди. Бугун сайтимиздан жой олган видеомаҳсулот эса ана шу саундтрек учун ишланган бўлиб, унда фильмдан лавҳалар томоша қилишингиз мумкин. 

“Бахт ортида дард” картинасида Убайдулла Омон, Лутфулла Саъдуллаев, Гулчеҳра Саъдуллаева, Санжар Шодиев, Зуҳра Солиева каби халқимиз меҳрини қозонган актёр ва актрисалар ансамбли жалб этилган. Шунингдек, ёш ижодкорлар Муслимбек Йўлдошев, Сайфиддин Мелиев, Музаффар Шамсиддиновлар ҳам иштирок этишган.

“Бахт ортида дард”...

Фильм мелодрамма жанрида суратга олинган ва чет эл стандартларига жавоб берадиган даражада профессионал нуқтаи назар билан ёндошилган. Кинокартина томошасида мухлислар юзида табассум бўлиши ҳам, кўзларига ёш қалқиши ҳам тайин. Ҳаётий воқеаларга асосларган фильм мавзуси ҳеч бир томошабинни бефарқ қолдирмайди. Яқин орада катта экранларга чиқиши кутилаётган кинофильм режиссёри Шуҳрат Мавлонов, монтаж устаси Элёр Алимов, продюсер эса Шароф Муқимов.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol