PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

"Мирзо театри" кулгу ва юқори кайфият улашиш арафасида!

Сана: 10.02.2014 3120

1-апрель Хазил куни яқин... Бу кунни эса сўз усталариннг дастурисиз тасаввур қилиш қийин. "Мирзо театри" халқимиз учун ана шундай туҳфалардан бирини тайёрламоқда. 

Ижодий жамоанинг ягона гули Халимахоним қўшиқ куйлаш борасида ҳам баъзи ҳонандалардан қолишмаслигини Сардор Раҳимхон билан куйлаган деэти орқали исботлади.

Унинг ажойиб сўз устаси ва доимий кайфият улашувчи инсон эканлигига ҳеч ким шубҳа қилмаса керак. Шу кунларда кўпчиликнинг дилини хира қилаётган қор ҳам унинг қалбига сира совуқлик олиб кирмайди. Сабаби Халимахоним ички дунёси доимо баҳор каби яшнаб туради. Ана шундай юқори кайфиятни эса минглаб кишиларга бир вақтнинг ўзида етказиш фурсати етди. 

28-мартдан 2-апрельга қадар ўтказиладиган кулгу кечаси бу йил ўзгача тарзда ташкил этилмоқда. Аммо ҳозирча асосий сирларни ва кутилаётган янгиликларни ошкор эта олмаймиз. Лекин шуни маълум қилишимиз мумкин. Шу кунларда “Мирзо театри” ижодий жамоаси Мирзабек Холмедов бошчилигида айнан унинг ҳонадонида тайёргарликни бошлаб юборишган. Халимахонимнинг айтишича, айни пайт концерт дастурининг умумий чиқишлари тап-тайёр. Хатто бундай тайёргарлик вақтида қўшимча импровизацион хазиллар ҳам ўз-ўзидан пайдо бўлиб бораверар экан. Албатта, ахир ҳар бир жамоа аъзоси халқ эътирофига сазовор бўлган сўз устаси-да! “Мирзо театри” жамоаси аъзолари Мирзабек Холмедов, фарзандлари Ойбек ва Улуғбек Холмедов, Валижон Шамсиев, Халимахоним, Ботир Имомхўжаев ва Маъмур Холмедов шу кунларда жуда банд инсонлар қаторига киришган. Юқорида маълум қилганимиздек, халқимизга яхши кайфият улашиш мақсадида тинимсиз меҳнат олиб борилмоқда. Ижодий жамоага чарчоқ нималигини билмасдан тайёрлаётган дастурлари мувафаққият қозонишини чин дилдан тилаб қоламиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol