Шерзодбек бир нечта совғани бараварига тақдим этиш истагида

Сана: 14.07.2015 5037

Шерзодбек бир нечта совғани бараварига тақдим этиш истагидаБир қатор мусиқий танловларда муносиб равишда иштирок этган, бугунги кунда ёшларнинг севимли хонандалари қаторидан жой олган Шерзодбек ўзининг янги таронаси учун видеоклип суратга олдирди. Ойбек Алиев режиссёрлигида тасвирга олинган видео хонанданинг “Қаро-қаро” таронаси учун яратилаётган бўлиб, унда операторлик вазифасини Жаҳонгир Ибрагимов бажарди.

Мазкур таронанинг сўзи ва мусиқаси Наврўзбек Арзиқулов томонидан яратилган, аранжировка муаллифи эса Бобур Умаров. Шўх кайфиятда ижро этилган тарона учун трек ва қисқа сюжетли видеоклип суратга олиш жараёнидан фоторепортаж эътиборингизга тақдим этамиз, тез кунда эса премьерани ўтказиб юборманг.

 

 

Шерзодбек бир нечта совғани бараварига тақдим этиш истагида

Шерзодбек бир нечта совғани бараварига тақдим этиш истагида

Шерзодбек ижодидан яна бир янгилик, хонанданинг “Ёр-ёр” номли янги қўшиғи ҳам тайёр, яқин кунларда унга ҳам видео тасвирга олиш ишлари бошлаб юборилади. Бу бироз ғамгин ва маюс тарона бўлгани учун ҳам, хонанда аввал шўх композиция учун клип яратишни маъқул кўрган. Айни кунда Шерзодбек Бобур Умаров билан ҳамкорликда мутлақо янгича йўналишда, ишчи номи “Баҳор гулим” номли қўшиқ ёзмоқда. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Шерзодбек бир нечта совғани бараварига тақдим этиш истагида

Шерзодбек бир нечта совғани бараварига тақдим этиш истагида

Шерзодбек бир нечта совғани бараварига тақдим этиш истагида

Шерзодбек бир нечта совғани бараварига тақдим этиш истагида

Шерзодбек бир нечта совғани бараварига тақдим этиш истагида

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol