“Уммон” гуруҳининг ижодида нима гаплар?

Сана: 06.12.2013 9254

“Уммон” гуруҳининг ижодида нима гаплар?Тез фурсат ичида машҳурликка эришган “Уммон” гурухи яна ўз рекордларини тақдим этишда давом этяпти. Ижодкорлар 25 кун ичида 5 та янги қўшиқ яратдилар.

Зоҳид, Шохруҳ, Жасурлар қисқа вақт оралиғида “Тўхта”, “Кечиргин”, “Воз кечмаса”, “Аяма диско” ҳамда “Вақт” номли қўшиқлари билан муҳлисларга шодлик бағишлаш умидидалар. Шулардан “Вақт” деб номланган сўнгги тарона куни кеча тайёр бўлди. Қўшиқнинг мусиқасию матни Зоҳид Ризқиев қаламига мансуб. Тез кунда ушбу қўшиқ сеҳридан баҳраманд бўлишингиз мумкин. “Уммон” гуруҳидан хушҳабарлар ёғилиб келяпти. Биринчиси, ижодкорлар 19 декабрь куни Чирчиқда, 26 декабрь куни эса Самарқандда концерт дастурларини ўтказадилар. Иккинчиси эса гуруҳ аъзолари 2014 йилнинг Январь, Февраль ойларида Туркия, Хитой, Жанубий Корея ва Россия бўйлаб гастроль сафарини уюштирар эканлар. “Уммон” гуруҳига, “Сафарингиз бехатар, ёрқин онларга бой бўлсин”,- деймиз.

“Уммон” гуруҳининг ижодида нима гаплар?

“Уммон” гуруҳининг ижодида нима гаплар?

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol