Шоҳруҳхон Саҳарда йиғлама деб кимга мурожаат қилмоқда

Сана: 22.06.2015 4658 қайноқ

Эстрадамизнинг эрка хонандаси, қизларнинг севимли ижодкори Шоҳруҳхон қизғин ижод палласида. У ҳар бир қўшиғига алоҳида эътибор ва меҳр билан, ён-атрофидаги воқеаларга ёндашиши барчага маълум. Шоҳруҳхон томонидан куйланган қўшиқни тинглаган тингловчининг қалбидан алоҳида жой эгаллаши ҳам бежиз эмас. Айни дамда мухлисларини ҳушнуд этиш мақсадида у янги тароналар устида иш олиб бораётганини ҳабар қилмоқда.

 

Шоҳруҳхон Саҳарда йиғлама деб кимга мурожаат қилмоқда

Шаҳбоз сўзи, Жасур Бадалбоев аранжировкаси  ва Шоҳруҳхонинг мусиқаси билан яратилган “Йиғлама”  таронаси шулар жумласидандир. Шунингдек “Саҳарда” деб номланган қўшиғи ҳам сайтимиз орқали тақдим этмоқдамиз. Бобур Бобомурод сўзи, Жасур Бадалбоев аранжировкаси билан яратилган бу ижод маҳсулига хонанданинг ўзи мусиқа басталаган.  

Шоҳруҳхон Саҳарда йиғлама деб кимга мурожаат қилмоқда

Бу ҳали ҳаммаси эмас хонанда яна бир қатор тароналар устида иш олиб бормоқда ва тез кунда сайтимиз орқали мухлислар эътиборига ҳавола этилади. Ҳозир эса  “Йиғлама” ва “Саҳарда” деб номланган тароналарини тингланг ва баҳо беринг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol