Лола янги альбомини тақдим этади

Сана: 31.01.2014 2896

Яқиндагина латофатли Лоланинг “Кел” деб номланган концерт дастури ўтказилган эди.

Концерт турли янгиликларга, шоу томошаларга, янги қўшиқларга, ажойиб саҳна кўриниши ва кутилмаган туҳфаларга бой бўлгани муҳлислар олқишига сазовор бўлди. Бу ҳақида батафсил сайтимизда маълумот берганмиз. Айнан шу концерт давомида томошабинлар Лоланинг “Кел” деб номланган альбомини қўлга киритишга муваффақ бўлдилар. Мазкур альбом хонанданинг 13 та янги қўшиғини ўз ичига олган. Ушбу мусиқий тўпламни қўлга кирита олмаганлар сайтимиз орқали ўзлари учун ёзиб олишлари мумкин. Энди қалбингизга хуш келган тароналарни истаган вақтингизда тинглаш учун имкон бор.

LOLA "Kel..."

1. KEL

2. JONIM AYT

3. MANZILLAR (new version)

4. ROSTINI AYT

5. TAMOM

6. LOVE ME

7. SUPER LOVE

8. ENDI YO'Q (remix)

9. ON A RADIO

10. KO'RGIM KELAR

11. TASKIN BER

12. SEVGI

13. AYLONAYIN

Шунингдек, тез кунларда “Ўзбегим таронаси” радиосида ана шу янги дискнинг премьераси бўлиб ўтади. Ушбу премьера пайтида тингловчилар тўғридан тўғри эфирда Лолага турли саволлар билан мурожаат этишлари ҳамда “Кел” номли альбомни қўлга киритишлари мумкин. Лоланинг сеҳрли оламидан баҳраманд бўлишни истаганлар учун ажойиб янгилик.

 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol