Мафтункор Шаҳзода “ПРЕМИЯ МУЗ-ТВ 2015” гала концертида иштирок этиш учун таклиф этилди. Концерт хақида батафсил

Сана: 10.05.2015 3768 қайноқ

 Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи мафтункор Шаҳзода 15 йиллик ижодий концерт дастури 7 кун давом этиб мухлисларнинг зўр олқишлари билан якунлади. 

1 майдан то 7 майга қадар бўлиб ўтган дастур ўзининг ёрқин лаҳзалари, ҳар кунги кутилмаган сюрпризлари билан томошабиннинг ёдида сақланиб, бир олам қувонч бағишлади десак янглишмаймиз. 

Мафтункор Шаҳзода “ПРЕМИЯ МУЗ-ТВ 2015” гала концертида иштирок этиш учун таклиф этилди. Концерт хақида батафсил

Мафтункор Шаҳзода “ПРЕМИЯ МУЗ-ТВ 2015” гала концертида иштирок этиш учун таклиф этилди. Концерт хақида батафсил

Бир неча янги тароналар саҳнанинг ўзида янграши билан мухлисларнинг ҳайқириғидан албатта келгусида ўша қўшиқ хит бўлишига ишониш қийин эмас эди. Ҳар бир қўшиқ учун тайёрланган саҳна кўринишлари томошабинни руҳлантириб зерикиб қолишига имкон ҳам бермади. Шаҳзода жонли ижро қилганида бутун зал унга жўр бўлиб биргаликда куйлагани, унга янада руҳ бағишлаганини хонанда яширмади. 7 кун давом этган дастурда битта ўриндиқ ҳам бўш қолмади.

Мафтункор Шаҳзода “ПРЕМИЯ МУЗ-ТВ 2015” гала концертида иштирок этиш учун таклиф этилди. Концерт хақида батафсил

Мафтункор Шаҳзода “ПРЕМИЯ МУЗ-ТВ 2015” гала концертида иштирок этиш учун таклиф этилди. Концерт хақида батафсил

Ҳаттоки концер тугаганидан сўнг мухлислар севимли хонандаларини кўчада кутиб туриб биргина дастҳат қўйдириш ёки суратга тушиш учун соатлаб кутиб турганларини ҳам кўриб гувоҳи бўлдик. Эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари, хонанданинг дўстлари, устоз санъаткорлар, бир неча чет эллик меҳмонлар қаторида Шаҳзоданинг юбилей шоу концерт дастурини томоша қилиш учун Россиянинг “Муз тв” телеканалининг Бош директори Арман Давлетяров ташриф буюриб хонандани ютуқлари билан қутлади. Концерт ҳақидаги фикр мулоҳазаларини билиш учун Арман Давлетяровни суҳбатга чорладик.

Мафтункор Шаҳзода “ПРЕМИЯ МУЗ-ТВ 2015” гала концертида иштирок этиш учун таклиф этилди. Концерт хақида батафсил

Арман Давлетяров:

Концертни бир нафасда томоша қилдим. Тўғриси нимагадир чалғишга, зерикишга умуман имкон бўлмади. Чунки таъсирланишим, ҳайратланишим, бир олам шодлик олишим учун сабаблар кўп эди. Авваламбор, саҳна кўринишлари, декорация, замонавий ёритиш ускуналари, ҳар бир қўшиқ декорациянинг ўзгариши билан уйғунлашиши, замонавий технологиялар ва жаҳон стандартига жавоб берадиган техникалардан унумли фойдаланилган. Шаҳзода учун танланган либослар, саҳналаштирилган рақслар бир сўз билан айтганда томошабинга замон билан ҳамнафас ҳақиқий шоу тақдим этилди. Концертни томоша қилиб бир олам завқ олдим. Мен мамнуният билан нафақат ўзбек ҳалқининг балки бизнинг ҳам севимли хонандамизга айланган Шаҳзодани 4 июнда Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган PRE-PARTY “ПРЕМИЯ МУЗ-ТВ 2015. Гравитация” - "OPEN AIR" гала концертида иштирок этиш учун таклиф этаман. Кизил йулакларда бошка юлдузлар каторида севимли хонандамиз Шахзодани куриш биз учун шараф. Бугунги чиройли шоу учун эса севимли хонандамизга миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

Албатта, бу самимий тилаклар нафақат севимли хонандамиз Шаҳзода, балки унинг барча муҳлислари учун ҳам ёқимлидир. 15 йиллик ижодий имтиҳонини аъло даражада уддалаган Шаҳзодага янада баланд парвозлар тилаймиз!

Мафтункор Шаҳзода “ПРЕМИЯ МУЗ-ТВ 2015” гала концертида иштирок этиш учун таклиф этилди. Концерт хақида батафсил

Мафтункор Шаҳзода “ПРЕМИЯ МУЗ-ТВ 2015” гала концертида иштирок этиш учун таклиф этилди. Концерт хақида батафсил

Мафтункор Шаҳзода “ПРЕМИЯ МУЗ-ТВ 2015” гала концертида иштирок этиш учун таклиф этилди. Концерт хақида батафсил

Мафтункор Шаҳзода “ПРЕМИЯ МУЗ-ТВ 2015” гала концертида иштирок этиш учун таклиф этилди. Концерт хақида батафсил

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol