Ойбек ва Нигора ўтказилаётган кастингда кимнинг номзодини муносиб деб баҳолайди...

Сана: 27.04.2015 4825

Эстрадамизнинг энг ёрқин жуфтлиги Ойбек ва Нигора яна бир янги таронани мухлисларига тақдим этиш арафасида. Янги ''Хавотирдаман'' номли қўшиқнинг мусиқа муаллифи Шерзод Мардиев, сўзлари Ойбек Алимовнинг ўзига тегишли, аранжировкани Жасур Жавҳаназаров амалга оширган. Мазкур тарона учун яқин кунларда видео суратга олиш ишлари бошлаб юборилиши кутилмоқда. Бироқ, видеоклип учун бош роль ижрочилари ким экани хозиргача аниқланмаган.

Мазкур клип қахрамонлари учун кастинг эълон қилинган ва ҳамон давом этмоқда. Аввалги видеомаҳсулотлардан фарқли равишда яратилиши режалаштирилган клип учун бир ойдан буён ўтказилаётган кастинг натижалари қай тарзда якун топиши нафақат мухлисларни, балки Ойбек ва Нигоранинг ўзи учун ҳам қизиқ.

Агар бу сизда ҳам қизиқиш уйғотган бўлса, янги клипнинг бош роль ижрочилари кимлар эканини айнан бизнинг сайтимиз орқали билиб оласиз.

 Кутилмаган кўринишдаги, узоқ кутилган видеоклип ҳақидаги хабарларни биз билан кузатиб боринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol