Нью-Йоркда икки мега юлдузнинг концерт дастури бўлиб ўтади

Сана: 15.04.2015 4671 қайноқ

Эстрадамизнинг икки нафар севимли санъаткори, бир неча йиллардан буён мухлисларини ўз ижоди билан хушнуд этиб келаётган мафтункор Шаҳзода ва Dj Piligrim талабларга биноан АҚШда концерт дастури тақдим этадилар. 

Ёз фаслининг энг қайноқ тадбирларидан бири сифатида кутилаётган бу концерт катта шоу тарзида ўтказилиши табиий. 

Нью-Йоркдаги “BIG APPLE MUSIC” компанияси томонидан ташкил этилаётган концерт Нью-Йоркнинг “Master Theater”да 14-июнь куни бўлиб ўтади. Маълумки, Шаҳзода инглиз тилидаги қўшиқлари ва клиплари билан чет элда ҳам кўп сонли мухлисларига эга. Унинг ижод намуналари нуфузли хорижий хит-парадларда етакчи ўринларни эгаллаб келган. Dj Piligrim ҳам ўз ижоди билан анча мухлисларга таниш. Шу маълумотга эга бўлганимиздан сўнг, биз popcorn.uz сайти маъмурияти  Шаҳзода ва Dj Piligrim билан богландик ва ушбу концертда мухлисларни нималар кутаётганини сўрадик.

Нью-Йоркда икки мега юлдузнинг концерт дастури бўлиб ўтади

Шаҳзода ва Dj Piligrim ўз мухлисларига биргаликда куйланган дуэт қўшиқларидан ташқари, "2015-йил тайёрлашган янги концерт программасини ва ўзининг рус тилида куйланган янги дуэт қўшиқни тақдим этамиз", деб концертнинг сирларидан бирини очдилар. 

Икки мегаюлдузнинг концерти катта шов-шувларга сабаб бўлиши аниқ. Бу концерт хамда янги дуэт ҳақидаги маълумот ва янгиликлар билан фақатгина сайтимизни кузатиб хабардор бўлишингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol